UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  9 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1

Расмий хабар: “Ёзёвон” жамоасига техник мағлубият ёзилди Янгиликлар

Расмий хабар: “Ёзёвон” жамоасига техник мағлубият ёзилди

Теглар :  ЁзёвонПФЛ
Хабарингиз бор, ПФЛ жорий мавсумдан бошлаб клубларнинг ҳар қандай кўринишдаги қарздорликларини ўз вақтида баратараф этишларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмагани сабабли “Динамо” қарши ўйинда ҳаққулободликларга техник мағлубият ёзилган эди.

Бугун Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ёзёвон” – “Хотира-79” ўйини ҳам ўтказилмади. Бунга сабаб ёзёвонликлар бадал пули ва тартиб-интизом қўмитаси қарорлари бўйича қарздорликни ўз вақтида узиш борасида етарлича амалий ишлар бажаришмади. Жамоа вакиллари Про лигада ёзги танаффус якунланишига 2 кун қолганидагина ҳаракатга тушишди. Бироқ аллақачон кеч бўлиб улгурган эди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, ПФЛ худди шундай вазиятда бўлган “Хоразм” ҳамда “Хотира-79” жамоаларига нисбатан бундай қатъий чоралар кўрмади. Сабаби “Хоразм” ва “Хотира-79” жамоалари ёзги трансферлар якунланишидан аввал мавжуд камчилик ва қарздорликларни узиш бўйича кафолат хати тақдим этишди. Бироқ “Ёзёвон” ҳамда “Норин” жамоалари раҳбарияти мазкур ҳолатга бепарволик қилишди.  

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика