UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  12 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  1 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 4:1 (матнли трансляция)  4 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Расмий хабар: “Қўқон-1912” Сидиқовни “Пахтакор”га ижарага берди Янгиликлар

Расмий хабар: “Қўқон-1912” Сидиқовни “Пахтакор”га ижарага берди

“Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиси, Қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойи Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни ижара шартномаси асосида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” клубига 2016 йилги мавсумда, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг таклифи билан айнан “Пахтакор” жамоасидан келган эди. Жавоҳир жуссаси кичкина бўлишига қарамасдан секин асталик билан жамоанинг асосий таркибидан ўрин ола бошлади. Бош мураббийнинг унга бўлган ишончи, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. Қўқонда уни мухлислар “Қўқонлик Месси” деб атай бошлашди.

2017 ва 2018-йилги футбол мавсумлари эса Жавоҳир Сидиқов нафақат жамоанинг , балки Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси бўлди дея бемалол айта оламиз. Жавоҳир Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалар таркибидаги ўйинлари билан нафақат Қўқонлик , балки бутун Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг севимли футболчиси сифатида тилларда достон бўлди.

Албатта Жавоҳир Сидиқовнинг етук футболчи бўлиб етишишида “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Шунингдек Қўқонлик ишқибозларнинг ҳоҳ "Қўқон-1912" ўйинларида бўлсин, ҳоҳ терма жамоа ўйинларида бўлсин, Жавоҳирни бирдек қўллаб турганликлари ҳам таҳсинга сазовордир.



Бундай ҳурмат эътиборга сазовор бўлиш учун футболчидан катта меҳнат, сабр-бардош ва чиройли ҳулқ атворда бўлиш талаб қилинади. Жавоҳирда эса бу сифатларнинг барчаси мужассам эди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” футбол клуби билан шартномасини 2020 йилнинг сўнгига қадар узайтирган. 2019 йилги футбол мавсумида Жавоҳир Сидиқов ОЧЛ ўйинларида ўйнаб, ўз тажрибасини янада орттириши мақсадида футболчи “Пахтакор” футбол клубига ижарага берилди. Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқи “Қўқон-1912” футбол клуби ихтиёрида бўлади.

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти,мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлислари номидан Жавоҳир Сидиқовга келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилайди! Жамоа Сидиқовнинг Қўқон футболи учун қилган меҳнатларини қадрлайди. Жавоҳир Сидиқовнинг номи “Қўқон-1912” футбол клуби тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади.
Барчаси учун раҳмат сенга Жавоҳир!!!," - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.


Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика