

“Зе Луиш “Порту”дан “Локомотив”га ўтди. Шартнома уч йилга мўлжалланган. Аввалроқ, ҳужумчи “Жил Висенте”, “Брага”, “Видеотон”, “Спартак” ва “Порту” жамоаларида ўйнаганди. У бутун фаолияти давомида 278 баҳсда майдонга тушиб, 95 та гол урган ва 36 узатмани амалга оширганди”, дея ёзилади москваликлар хабарида.
29 ёшли форвард Кабо-Верде термаси аъзоси ҳисобланади. У миллий жамоада 19 ўйинда қатнашиб, 3 та тўп киритган. Ўтган мавсум эса Зе Луиш Португалия чемпионатида 19 баҳсда 7 та гол уришга муваффақ бўлганди.



