Расмий хабар: Кейинги йил U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтади

Narzulla Saydullayev
18 мар 2021, 12:29
ОФК 2022 йилги U-23 Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонда ўтишини расман эълон қилди.

Ушбу мусобақа илк бор Марказий Осиё минтақасида ўтказилади. Бу ҳақда championat.asia ОФК расмий сайтига таяниб хабар берди. 2022 йилги мусобақа 6 сентябрь куни старт олади ва 25 сентябрь куни финал учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон 2020 йилги U-19 Осиё чемпионатини ўтказиши керак эди ва унга тайёргарлик кўраётганди. Пандемия туфайли ушбу мусобақа бекор қилинди.

U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари 2021 йилнинг 23-31 октябрь кунлари оралиғида марказлашган ҳолда ўтказилади. Қайси гуруҳ ўйинлари қайси давлатда ўтиши кейинроқ маълум қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia