Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев бошқа клубга кўчиб ўтди
08 июл 2020 16:48
Янгиликлар
Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев бошқа клубга кўчиб ўтди
"Энергетик-БГУ" таркибида ижара асосида ўйнаётган ўзбекистонлик Жасурбек Яхшибоевнинг янги жамоасини маълум қилди.
Яхшибоев Беларусь чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилаётган Солигорскнинг "Шахтёр" жамоаси таркибига бориб қўшилади. Бу ҳақда "Энергетик-БГУ" клуби матбуот хизмати маълум қилди.
Яхшибоев ушбу мавсумда 14 ўйинда 9 бора рақиблари постига йўл топган ҳолда чемпионат тўпурарига айланиб турибди. Маълумот учун, футболчи ҳуқуқий жиҳатидан "Пахтакор" клубига тегишли.
"Шахтёр" клуби 16та ўйиндан кейин 30 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар