​Расман: Хесе “Бетис”га ўтди

“Бетис” навбатдаги трансферни амалга оширди.

“Бетис” ПСЖдан испаниялик ҳужумчи Хесе Родригесни ижарага олди. Трансфер шартлари ҳозирча очиқланмаяпти. 25 ёшли Хесе жорий мавсум атиги 1 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У ҳам бўлса Франция кубогида “Страсбург”га қарши.

Хесени “Бетис” жамоа бош мураббийи Кике Сетьеннинг ўзи таклиф қилган. Улар биргаликда “Лас-Пальмас”да ишлаган.


Manba: “Бетис” расмий сайти