Расман: Роналдиньонинг ўғли "Барселона"га ўтди

Mirjalol Normatov
2 мар 2023
2003-2008 йиллар мобайнида "Барселона" таркибида ўйнаган Роналдиньонинг фарзанди ҳам отасининг йўлини танлади.

17 ёшли Жоао Мендеш "Барселона" билан 1 ярим йиллик шартнома имзолади. Олдинроқ Роналдиньонинг ўзи бу борада маълумот бериб ўтганди.

Мендеш ўтган ойда "Крузейро" билан шартномасини бекор қилиб, "Барселона"га ўтиш учун тиббий кўрикка етиб келганди. Томонлар бугун шартномага имзо чекишди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal