

Бу ҳақда клуб директори Карл-Хайнц Румменинге хабар берди.
"Қарор қабул қилиб бўлингани рост. Сабаби, Хамес мавсум якунланмасидан туриб, уни сотиб олиш вариантини фаоллаштирмасилигимизни сўради. Унинг қарорига қарши иш қилиш ҳеч қандай маънога эга эмас", - дея Румменинге Хамеснинг "Бавария" клубидаги сафари қариганига ишора қилди.

Маълумот учун, 27 ёшли "Реал" ярим ҳимоячиси ўтган икки мавсумни мюнхенликлар билан ўтказди – 43 ўйин, 14 гол, 15 ассист. У 2 карра Бундеслига ғолибига айланди



