Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!

Mirjalol Normatov
4 дек 2025
"Навбаҳор" матбуот хизмати Умар Адҳамзоданинг трансферини эълон қилди.

"Тажрибали ҳимоячи Умар Адҳамзода жамоамиз билан шартнома имзолади.

Умар Адҳамзода – 1998 йил, 4 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2017 – 2019 йиллар), “Истиқлол” (Фарғона, 2020 йилнинг 1-давраси), “Нефтчи” (Фарғона, 2020 йилнинг 2-давраси – 2023 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2024-2025 йиллар) жамоаларида ўйнаган.      

Якунланган мавсумда “Пахтакор” таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1596 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урган ҳолда, кубок соҳибига айланди. 

Умар Адҳамзоданинг янги мавсумда “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати