UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  87 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 22 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  41 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  4 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Расман: Ўзбекистон Осиё Кубоги-2027ни ўтказиш учун даъвогар. Бироқ... Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон Осиё Кубоги-2027ни ўтказиш учун даъвогар. Бироқ...

Кеча 2027 йилги Осиё Кубогини қабул қилиш учун ариза беришнинг сўнгги куни эди. Бугун ОФК ушбу мусобақани қабул қилишни истаётган давлатларни расман эълон қилди:

Ҳиндистон
Эрон
Қатар
Саудия Арабистони
Ўзбекистон

Энди мамлакатлар ўз аризалари ҳақида батафсил маълумот тайёрлашлари лозим. Эслатиб ўтамиз, энг асосий талаблар қуйидагилар:

Халқаро аэропортдан кўпи билан 200 км узоқликда жойлашган 2та шаҳар.

Минимум 8та стадион,

Стадионларнинг минимал сиғими:
20000 - гуруҳ босқичи (очилиш ўйинидан ташқари), 1/8 финал ва чорак финаллар учун,
40000 ярим финаллар учун,
50000 очилиш ўйини ва финал учун.

Ёритиш - минимум 2500 люкс.

30та беш юлдузли меҳмонхона", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда айни пайтда 50 минг томошабин сиғадиган стадион мавжуд эмас. Бундан ташқари беш юлдузли меҳмонхоналар сони айни пайтда Ўзбекистонда 2 ёки 3тани ташкил этади. Стадионлардаги ёритиш тизими ҳақида кеча сайтимизда хабар чиққан эди. Унга кўра энг яхши кўрсаткичга эга "Бунёдкор" стадиони ёритиши 1900 люксга тенг.

Рейтинг: +78   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика