Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради

Sherzod Nurmatov
2 авг 2024, 15:53
"Осасуна" ҳимоячиси Давид Гарсия "Ал Райян"га ўтди.

Футболчининг трансфер суммаси 8,75 млн еврони ташкил қилди. Эътиборлиси, сумманинг 750 мингини футболчининг ўзи тўлаган. Агар 3 йиллик шартномада кўрсатилган бонуслар кучга кирса, трансфер суммаси 10 млн еврогача ошиши мумкин.

Гарсия "Осасуна" тарбияланувчиси ҳисобланади. Памплона клуби сафида у 305 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.

30 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли пас узатди ва 5 марта огоҳлантириш олди. Transfermarkt портали испаниялик футболчини 10 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот ўрнида, "Ал Райян" ушбу мавсумдан эътиборан Элит Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alrayyansc.com