Расман: Неймар "Барселона"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
9 мар 2021, 16:12
ПСЖ форварди Неймар ЧЛ 1/8 финал "Барселона"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши аниқ бўлди.

Бу ҳақда француз клуби матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужумчи жароҳат сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди. Ўйинчи қисман машғулотларни давом эттирмоқда, аммо тўлақонли тиклангани йўқ.

Неймардан ташқари бўлажак ўйинни ҳимоячи Хуан Бернат ва форвард Мойзе Кин ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйини чоршанба куни бўлиб ўтади, илк ўйин парижликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: psg.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›