Расман: "Милан" "Adidas" билан шартномани бекор қилди

Tolibjon Qosimov
24 окт 2017, 19:08
Машҳур спорт бренди ҳисобланган "Adidas" эндиликда "Милан"нинг техник ҳомийси эмас.

Клуб немис компанияси билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганини эълон қилди. Шу тариқа, шартнома 2017-2018 йилги мавсум якунига қадар амалда бўлади. Компания 1998 йилдан бери "россонерлар"га ҳомийлик қилиб келар эди.

"Милан" янги техник ҳомий билан келишувга эришилганини ҳам маълум қилди ва у қайси компания эканлигини эълон қилмади. Бу яқин ойларда расман эълон қилинади.

Олдинроқ, "Милан"нинг янги ҳомийси бошқа бир немис компанияси "Puma" бўлиши хабар қилинган эди.



Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: acmilan.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›