

Қайд этилишича, Майкл фаолиятига якунлаб, “МЮ” мураббийлари штабидан ўрин олади. Буни жамоа бош мураббий Жозе Моуриньо ҳам тасдиқлаган.
Қайд этиш жоиз, 36 ёшли футболчи ушбу мавсумда деярли майдонга тушгани йўқ. Унинг ҳисобида Лига кубоги доирасида майдонга тушилган битта ўйин бор, холос.
Каррик “Юнайтед” сафида 2006-йилдан бошлаб майдонга тушиб келади. У шу вақт ичида беш бора Англия чемпиони бўлишга эришган.




