Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2026, 08:10
"Машъал" футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини жадал давом эттирмоқда.

Машғулотлар жараёнида мураббийлар штаби бир қатор ёш ва истиқболли футболчиларни кўрикдан ўтказиб, энг муносиб номзодлар билан узоқ муддатли келишувларга эришди.

Клуб расман уч нафар янги футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

Асадбек Ҳабибуллаев — 21 ёшли ҳимоячи. Ўтган мавсумда 23 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифи бўлган футболчи билан 2 йиллик шартнома тузилди.

Мақсудхўжа Аълохўжаев — 21 ёшли иқтидорли ҳимоячи. Ўтган мавсумни «Динамо» жамоаси сафида ўтказиб, 10 та баҳсда 1 та голли узатмани амалга оширган. У билан 3 йиллик битим имзоланди.

Самандар Жўрабеков — 21 ёшли дарвозабон. "Олимпик" клуби таркибида 11 та учрашувда майдонга тушган посбон билан ҳам 3 йиллик шартнома тузилди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Машъал" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›