Расман: "Манчестер Сити"нинг собиқ аъзоси фаолиятини ЛаЛигада давом эттиради

Eldor Akmurzayev
13 июл 2019, 00:20
«Галатасарой» ярим ҳимоячси Фернандо Режес фаолиятини «Севилья» клубида давом эттиради.

Томонлар 2022 йилнинг ёзига қадар келишган бўлиб, футболчининг трансфер суммаси ошкор этилмаган. 

Бразилиялик хавбек Туркия жамоасидан ташқари, Бразилиянинг – «Вила-Нова»; Португалиянинг – «Порту», «Эштрела»; Англиянинг – «Манчестер Сити» клублари сафида ҳаракат қилган. 

У ўтган мавсум Туркия Суперлигасида 22 баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 2 бора ишғол этганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SevillaFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›