Расман: Ляказетт "Лион"га қайтди

Alisher
9 июн 2022
Александр Ляказетт "Лион" ўйинчисига айланди.

Форвард француз клуби билан уч мавсумга мўлжалланган шартнома имзолади – битим 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Ляказетт "Арсенал"даги 5 йиллик фаолиятдан сўнг эркин агент мақомида француз клубига қайтди. "Лион" матбуот хизматининг хабарига кўра, форвард Европа клубларидан кўплаб таклифларга қарамай ўзининг жонажон жамоасига қайтишни маъқул кўрган.

Александр – "Лион" академияси тарбияланувчиси. У клубга 12 ёшида келган ва саккиз мавсум "Лион"нинг асосий жамоасида ўйнаган (275та ўйинда 129та гол).

Француз клубига 2017 йилнинг июлида уни "Арсенал"га бонуслар билан 60 млн еврога сотган.


AlisherMuallif
Manba: ol.fr