Расман: Лука Чермель "Навбаҳор"ни тарк этди

Mirjalol Normatov
22 дек 2023, 19:20
Сербиялик 28 ёшли ҳимоячи Лука Чермель "Навбаҳор"ни тарк этди.

Сербиялик футболчи якунланган мавсумда “Навбаҳор” таркибида Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси баҳсларида 9та ўйинда майдонга тушиб, 583 дақиқа тўп тепган бўлса, Ўзбекистон Coca Cola Кубоги беллашувларида “лочинлар” таркибида 2та баҳсда майдонда ҳаракат қилиб,  132 дақиқа ўйнади.

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида эса 2та ўйинда майдонга тушиб, 82 дақиқа тўп тепди.     

Олдинроқ сайтимиз орқали футболчининг хизматларига "Сўғдиёна" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумот бергандик.

Қайд этиш керак, "Навбаҳор"га қадар футболчи айнан "Сўғдиёна"да фаолият олиб борганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›