Расман: ЛаЛигада истеъфо

Mirjalol Normatov
19 мар 2019, 21:43
"Райо Вальекано" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Мичелни истеъфога чиқарди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Истеъфога жамоанинг ёқимсиз натижалари сабаб бўлди. Мадридликлар сўнгги 7 ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди.

Мичель 2017 йилда "Райо" бошқарувини ўз қўлига олганди. Жамоа 28 турдан кейин 23 очко тўплаган ҳолда ЛаЛига турнир жадвалининг 19-поғонасида кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal