Расман: Жерар Деулофеу “Барселона”дан АПЛга кўчиб ўтди

30 янв 2018, 07:01
“Барселона” ярим ҳимоячиси АПЛ клубига ижарага берилди.

Жерар мавсумнинг қолган қисмини “Уотфорд” клуби таркибида ўтказадиган бўлди. АПЛ клуби ярим ҳимоячининг ижараси учун каталонияликлар ғазнасига 1 млн евро ўтказиб берди. 

Шунингдек, Жерарнинг маошини ҳам “Уотфорд”нинг ўзи тўлайдиган бўлди.

Деулофеу ушбу мавсум Ла Лигада “Барселона”нинг 10 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Барселона” расмий сайти