Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди
14 фев 17:34
Янгиликлар
Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди
"Ювентус" собиқ бош мураббийи Игор Тудор "Тоттенхэм" жамоасини жорий мавсум якунига қадар бошқаради.
Лондон клуби расман маълум қилишича, хорватиялик мутахассиснинг асосий вазифаси – жамоани Премьер-лигада сақлаб қолиш бўлади. Сабаби Томас Франк ишдан олинган пайтда "Тоттенхэм" турнир жадвалида 16-ўринда бораётган ва хавфли ҳудуддан атиги беш очко юқорида эди.
"Ньюкасл"га қарши уйдаги мағлубиятдан сўнг Томас Франк истеъфога чиқарилди. "Тоттенхэм" раҳбарияти эса ёзда унга узоқ муддатли ворис тайинлашни режалаштирмоқда.
47 ёшли мураббий октябрь ойидан буён ишсиз эди – у ўша пайтда "Ювентус"даги лавозимидан бўшатилган. Шунингдек, у илгари "Лацио", "Марсель", "Галатасарай" ва "Удинезе" жамоаларини ҳам бошқарган. Тудор қисқа муддат ичида инқирозга учраган жамоаларни барқарорлаштира оладиган мутахассис сифатида танилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар