Расман: Финалиссима Қатарда бўлади

Mirjalol Normatov
18 дек 2025, 20:11
Финалиссима ўтадиган кун аниқ бўлди.

Унга кўра, баҳс 2026 йил 27 март кунида Доҳадаги "Лусайл" стадионида бўлади.

Унда 2024 йилги Америка кубоги соҳиби Аргентина ҳамда 2024 йилги Евро чемпиони Испания термалари ўзаро куч синашади.

Ўтган Финалиссима 2022 йилда бўлган ва "Уэмбли"да ўтган баҳсда Аргентина термаси Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.

"Лусайл" стадионида 2022 йилги жаҳон чемпионати финали бўлган. Ушбу учрашувда Аргентина термаси пенальтилар сериясида Францияни доғда қолдириб, совринга эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fifa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›