

Ташкилот берган баёнотга кўра, Евро-2020 ҳамда 2021 йилги Миллатлар Лигасининг финал баҳсларида терма жамоаларга бешта захира имкониятидан фойдаланишга рухсат берилди.
УEФА мазкур қарорни коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли қабул қилган.
Европа чемпионати қитъанинг 12 шаҳрида 11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтади. Миллатлар Лигасининг ҳал қилувчи баҳслари эса октябрь ойида ўтиши режалаштирилган.



