Расман: "Челси" ўз футболчисини "Наполи"га ижарага берди

Mirjalol Normatov
5 окт 2020, 22:33
"Челси" футболчиси Тьемуэ Бакайоко фаолиятини ижара асосида "Наполи"да давом эттиради.

26 ёшли футболчини "Наполи" ушбу мавсум якунига қадар ижарага олди. Қайд этиш керак, франциялик футболчи 2018/19 йилги мавсумда ижара асосида "Милан"да ўтказган ва ўшанда унга Женнаро Гаттузо мураббийлик қилганди.

Ўтган мавсумда Бакайоко "Монако" таркибида ижара асосида 20 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/en_sscnapoli

Сўнгги янгиликлар

Барча ›