Расман: Бен Уайт "Арсенал" футболчиси

Aslanov Jasurbek
30 июл 2021, 20:51
"Арсенал" "Брайтон" ҳимоячиси Бен Уайтнинг трансферини эълон қилди.

Лондон клуби 23 ёшли футболчи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Ҳимоячи "канонирлар" сафида 4-рақамда ўйнайди.

Трансфер суммаси 50 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

Уайт ўтган мавсум "Брайтон" таркибида АПЛнинг 36 та ўйинида майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fc-arsenal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›