Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади
05 окт 11:05
Янгиликлар
Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади
Асрор Алиқулов "Шўртан" жамоасига қайтди.
"Шўртан" футбол клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Шу кунгача жамоанинг бош мураббийи вазифасини бажариб келган Элдор Мойлиев лавозимидан озод этилди.
Клуб раҳбарияти қарорига кўра, жамоамизга бош мураббий этиб Асрор Алиқулов тайинланди. У билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзоланди.
Ишонамизки, Асрор Алиқулов бошчилигида "Шўртан" жамоаси мавсумни муносиб тарзда якунлаб, элитадаги ўрнини мустаҳкамлайди.
Шу билан бирга, Элдор Мойлиев клуб мураббийлар штабида ўз фаолиятини давом эттиради", - дейилган ғузорликлар матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар