Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди
31 июл 2024 21:43
Янгиликлар
"Манчестер Сити" клуби АПЛ томонидан расман жаримага тортилди. Гап шундаки, "Ман Сити" охирги икки мавсум давомида кўп марта ўйинларнинг ўз вақтида бошланиши ва давом этишига ҳалал берган. Клуб бу айби учун АПЛ томонидан 2,09 млн фунт жаримага тортилди.
Қайд этилишича, "Манчестер Сити"га боғлиқ сабабларга кўра, АПЛнинг бир неча ўйинлари ўз вақтида бошланмаган, бошқа ўйинларда эса танаффусдан сўнг учрашув ҳуштаги кеч чалинган. Икки мавсум давомида шу ҳолат бўйича 22 марта регламент қоидалари бузилган.
Эътиборлиси, бир ҳолатда ўйиннинг бошланиши 79 сонияга кечиккан бўлса ҳам "Сити"га барибир 100 минг фунт миқдоридаги жарима тайинланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар