Расман: АПЛ камида 30 апрелга қадар қолдирилди

Alisher
19 мар 2020
АПЛ Англиянинг барча профессионал лигаларини давом эттиришни камида 30 апрелга қадар қолдирди.

Ушбу қарор АПЛ, Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2 ларга тегишли.

"Футбол ассоциацияларининг қоидаларида мавсум 1 июндан кечиктирилмаган ҳолда якунланиши керак деб ёзилган. Аммо, FA раҳбарияти мавсумни узайтиришга қарор қилди.

Шунингдек, профессионал футбол ўйинлари камида 30 апрелга қадар қолдирилди", - дейилади лига баёнотида.

Дастлаб, лига 4 апрелга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган эди.


AlisherMuallif
Manba: premierleague.com