Расман: "Ал Садд" Хавини "Барса"га қўйиб юборди

Alisher
5 ноя 2021, 16:00
"Ал Садд" мураббий Хавининг кетиши борасида "Барселона" билан келишувга эришилганини эълон қилди.

Қатар клубининг хабар беришича, каталонияликлар мутахассиснинг шартномаси бекор бўлиши ортидан товон пулини тўлашади.

Хабар қилинишича, бу нарх 5 миллион еврони ташкил этади.

"Биз "Барселона" билан келажакдаги ҳамкорлик борасида келишувга эришдик. Хави - тарихимизнинг муҳим қисми. Унга муваффақиятлар тилаймиз", - дейилади "Ал Садд" хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AlsaddSC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›