Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади

Sherzod Nurmatov
19 фев 2026
ОКМК футбол клуби жамоанинг кўп йиллик шаклланган ўйин услубини сақлаб қолиш ва ўнг қанотдаги тактик устунликни янада ошириш мақсадида, тажрибали ҳимоячи Дилшод Аҳмадалиевни ўз сафига қайтарди.

"Жамоанинг янги мавсум олдидан шакллантирилаётган таркибини янада кучайтириш, ҳимоя чизиғида барқарорликни таъминлаш ҳамда футболчининг кўп йиллик тажрибасини инобатга олган ҳолда, клуб раҳбарияти ва футболчи ўртасида қайта музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, Дилшодбек Аҳмадалиев яна "кончилар" сафида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. ОКМК ва маҳоратли футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида, Дилшод Аҳмадалиев 2021 йилдан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақтга қадар ОКМК либосида 146 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ 31 ёшли ўйинчи ОКМКни тарк этиб, "Бунёдкор" сафига бориб қўшилган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ОКМК матбуот хизмати