UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Дракслер ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 23:18Трент Евро-2020да қатнашмаслиги мумкин  8 22:54ОФК Кубоги. "Насаф" "Хўжанд" устидан йирик ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди  285 22:35Манчини Италия термаси билан шартномани узайтирди  0 22:15Кроос коронавирусга чалинди  3 21:51Сурат биздан, изоҳ сиздан!  12 21:26"Кальяри" билан ўйинда 3 очко ололмаган "Милан" ҳақида 3 та факт  4 21:00"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги"  0 20:47Ёрқин Назаров: "Футболчимизнинг оддий вазиятдаги хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик, унинг кимлигини айтмайман"   25 20:43Дракслер Парижда қолади  1 20:39Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да"  7 20:30ОФК Кубоги-2021. "Насаф" стадионга етиб келди ГАЛЕРЕЯ  7 20:28ОФК кубоги-2021. Нўъмонжон Юсупов: "Тунислик футболчининг бу ҳаракати жазосиз қолмайди"  6 20:22Манба: Жервиньо ва Перес Туркияга кўчиб ўтади  0 20:04ОФК кубоги-2021. Язгули Хожагелдиев: "Ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик"  6

Рашидов “Насаф” учун ўйнади – Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида Янгиликлар

Рашидов “Насаф” учун ўйнади – Ўзбекистон Суперкубоги ҳақида

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Ўзбекистон Суперкубоги учун Самарқандда ўтказилган баҳсда Қаршининг “Насаф” жамоасини мағлубиятга учратди (1:0).

Тарихий ғалаба

“Пахтакор” – Ўзбекистоннинг энг совриндор жамоаси бўлишига қарамай, бугунги кунга қадар “шерлар” музейида мамлакат суперкубоги етишмаётган эди. Тошкент клуби бунга қадар 3 бор мазкур соврин учун курашган ва 1999 йил “Навбаҳор”, 2015 йил “Локомотив”, 2016 йил “Насаф”га имкониятни бой берган эди.

Хуллас, “Пахтакор” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучди.

“Насаф”га ташаккур

Олдиндан кутилганидек, ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар муросасиз кураш гувоҳига айландик. Бунинг учун “Пахтакор”га 1 марта, “Насаф” вакилларига 2 марта ташаккур айтамиз.

Жамоалар таркибидаги номларга эътибор қаратсак, “шерлар” осонлик билан ўйин тақдирини ҳал қиладигандек гўё. Тошкент жамоасининг тўлиқ таркиби терма жамоага номзод саналса, қаршиликларнинг ўртача ёши – 22,6. 

Эътибор қилинг, “Пахтакор”нинг тажрибали футболчилари томонидан берилган зарбаларини қайтарган Абдувоҳид Неъматов ҳамда майдон марказида Драган Черан, Эрен Дердийокларга қарши ўйнаган Мурод Хўжамбердиевлар атиги 19 ёшда.

“Пахтакор” ўйинга тайёр эмасди

Гарчи бугун “шерлар” зафар қучган бўлса-да, ғалаба ўйинчиларнинг “класс”и ҳисобига қўлга киритилгани яққол кўринди. Ҳар 2 жамоанинг мавсумолди йиғинларига, тайёргарлик жараёнларига эътибор қаратсак, ер билан осмонча фарқ бор. Бундан 1 ой олдин “Насаф”нинг клуб сифатида йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли муҳокама қилаётган пайтда “Пахтакор” Дубайда рус грандлари билан назорат ўйинлари ўтказаётган эди. Бунинг устига, Рўзиқул Бердиев анчадан бери шогирдлари билан бирга эмасди. 

Шуларни инобатга олсак, “шерлар” бугун “аждарлар”ни “ғажиб ташлаши” керак эди. Амалда эса ғалаба жуда қийинчилик билан қўлга киритилди. Демак, хулоса қилишимиз мумкинки, Питер Хюистра пахтакорчиларни ўйинга тайёрлай олмаган.

“Насаф”га “тўққизлик” ҳужумчи етишмади

“Аждарлар” ўйинда ёмон таассурот қолдиришмади, ҳатто учрашувнинг маълум қисмларида яхши кўринишди. Чап қанотда Ойбек Бозоров яхши ўйнади, лекин Шерзорд Насруллаев ундан-да яхшироқ ўйнади. Айнан 22 ёшли ҳимоячи ўз қанотида Турғунбоев ва Алижоновга тинчлик бермади. Мозговой рақиб ҳужумларини бузишда жонбозлик қилган бўлса, “Насаф”нинг ўйинини ташкил қилишда Марко Станоевичнинг ўрни бўлакчадек кўринди. “Пахтакор” ҳимоясида саросима юзага келди, ҳаммаси яхши эди. Аммо қаршиликлар ўз ҳужумларини якунлашда жиддий муаммоларга дуч келишди. 

Бугун марказий ҳужумда Ҳусайин Норчаев ўйнади. 2002 йилда туғилган йигитчанинг ўтган мавсумдаги ҳаракатлари унинг юксак салоҳатидан дарак берган эди. Бироқ, иқтидорли футболчи бундай катта ўйинларни ҳал қилиш учун тажриба ҳам тўплаши кераклиги кўриниб қолди. 

Сардор Рашидов ўта муваффақиятсиз ўйин ўтказди

Рашидовни яна Ўзбекистон чемпионатида кўриш бир томондан кишини хафа қилса, бошқа томондан қувонтиради. Яна Сардорнинг майдондаги ҳаракатларини кузатиш имконига эгамиз. Аммо бугун ҳеч қанақасига жиззахлик футболчининг ўйини чиқмади. Ўйинда унинг қаноти фаолдек кўринди, аммо таъкидлаш керакки, Сардорнинг ҳаракатлари туфайли эмас. Рашидов бир неча бор тўпни йўқотганини қўя туринг, унинг чап қанотдан амалга оширган узатмаларининг ҳеч бири муваффақиятли чиқмади! (бурчак зарбалари бундан истисно) Шу туфайли Сардор “Пахтакор”га нисбатан “Насаф”га кўпроқ фойда келтирди, дейиш мумкин. Назаримимизда 29 ёшли вингер ўз даражасидан 1 эмас, 2 бош пастроқ ўйнади. Очиғи, Хюистра 2-бўлим аввалида Рашидовни заҳирага олиб, жамоавий ўйинга мослашган Ҳожимат Эркинов чиқишини кутгандим. Аммо нидерландиялик мутахассисга журъат етишмади...

Шунга қарамай, Сардор Рашидовни оқлайдиган битта жиҳат бор: у бугун ўзи учун ноқулай нуқтада тўп тепди. 

Ўйиннинг юлдузи

Шахсий фикримча, учрашув тақдирига энг кўп таъсир кўрсатган ўйинчи Фарруҳ Сайфиев бўлди. Албатта, бу нуқтада фикрлар тўқнашуви юзага келиши мумкин. Ҳар ҳолда ягона голни Драган Черан урди. Лекин шу голни ким ижод қилди? Сайфиев. 90 дақиқа давомида чап қанотда ким ҳукмронлик қилди? Сайфиев. Кўп эҳтимол билан ўйинда барчадан кўпроқ югурган ҳам Сайфиев, 2 кишининг ўрнига ўйнаган ҳам Сайфиев. 

Мухлислар норозилигига сабаб бўлган ҳолат

Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган сўнгги (4) дақиқа тугаб бораётганда Ҳусайин Норчаев “Пахтакор” жарима майдонига ёриб кирди, Анзур Исмоловни ортда қолдиришга уриниб кўрди. “Насаф” форварди ўша эпизодда ерга қулади ва пенальти сўради. Вадим Агишев эса 19 ёшли футболчига ўрнидан туриши кераклигини айтди. Бу вазият кўплаб қаршилик мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди...

Фикримча, бундай вазиятлар учун пенальти фақат аёллар футболида қўйилса керак. Ҳусайин Анзур билан “контакт”га киришмасдан йиқилишни бошлаб юборди ва ҳакамни ишонтира олмади. Унинг ўрнида тажрибалироқ футболчи бўлганида яна бир секунд кутган бўларди. Ўша эпизодда Вадим Агишев ҳақ эди.

1-тур олдидан

Юқорида таъкидланидек, “Пахтакор” ўз даражасига нисбатан жуда ёмон ўйнади. Агар Питер Хюистра 10-мартга қадар жамоанинг ўйинини ўзгартирмаса, “шерлар” катта эҳтимол билан Суперлиганинг янги мавсумини ғалаба билан бошлай олишмайди. “Насаф” эса кўпроқ вазиятларни якунлаш устида ишлаши керак. Ҳар 2 жамоанинг ўйини ўтган йилгига нисбатан кучсизлангандек кўриняпти. Мавсум давомида нималар содир бўлишини биргаликда кузатамиз. “Championat.asia”дан узоқлашманг!

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +18   

Фикрлар

+5   
07 мар 00:59:13
Yusupov Doniyor
Hurmatli jurnalistlar maqolalar yozguncha futbolchilarga ozgina hurmat saqlab yozishga e'tibor beringlar Rashidovni '' Nasaf uchun o'ynadi va Norchayev bilan vaziyatni ayollar futboli bilan bog'lash kechirasizlaru bu noprofessionallikdan boshqa narsa emas Norchayev bilan bo'lgan holatda kerak bo'lsa Suarez, Ronaldu va Aguero kabi dunyo yulduzlari ham penalti ishlashga urinishgan bo'lar edi Rashidovga esa ozroq vaqt kerak u katta o'yinlarda o'zini ko'rsatadi men unga ishonaman faqat unga o'yinga tayyor maydon kerak holos
+3   
07 мар 07:46:17
QORACHAQIYA XASAN
Rashidov ancha paytdan beri o‘yin amaliyotisiz yuribdi kechagi o‘yinini to‘gri tushunish kerak. Terma jamoga kelsak albatta u kerak. Termamiz o‘yinlari iyun oyida ungacha o‘z formasiga kirib oladi. Uning iqtidoriga va texnikasiga gap yo‘q
+3   
07 мар 00:02:02
Kuperotin
Бу журналист ойинди корганми хужим только Рашидов билан килиндийу бунака булмагур танкитларни чикариш тогри емас.
+3   
06 мар 23:51:02
Champion Juve
Рашидов да кастинг борми Кузиев? бундан олдин чикан уйин шахрида кордим Сардор уз даражаси уйнолмади лекн майдонда барибр у ажралиб турибди.
+3   
06 мар 23:30:33
Vista 1981
1ta öyinda ozginagina öyini chiqmasa yomonlab yozvurarkande muallif yosh bola.Rashidovni öyini qachon öxshamasa tezroq yozardim deb poylab yurganga öxshidi
+2   
07 мар 01:12:10
"Buyuklar Òlmaydi"
Hurmatli maqola sohibi siz maqola yozishdan oldin yaxshilab fikr yurgazin keyin uni muxlislarga xavola qiling. Adashmasam siz xam chimpionat aziya muxbirisiz shundaymi??? Shunday bolsa nega Sardor arablar maydonida gol urganda uni gollgrini tvitrga qoyib uni maqtab endi u Toshkentga kelganda yomonlab unga tasir ótkazmoqchi bolayapsiz xayron qoladi kishi!!!! Xalq orasida shunday bir Naql bor xurmatli muxbir Yaxshi OT keyin chopadi. Endi nasafga kelsak xaqiqatdan xam jamoa emas uni yiqan odam zór shu bolalardagi iqtidorni kora olgan murabbiy zor shuni esdan chiqarmang.... Paxtakorni siz kabi ichi qoralardan hudoni ózi asrasin.... Hayf siz va siz kabi heytrlarga....
+2   
06 мар 23:00:02
Izzatshox
Sardor Rashidovni termaga oʻynasin deganlar oldin uning doʻppayib qolgan qorniga qarasin
+2   
06 мар 21:56:41
CA BOSS
Рашидов МТЖга тортмайди... Бугунги ўйинда хам фақат орқага пасс, Якка курашларда рақибга енгилди, барчасида..
+2   
06 мар 21:52:17
O'zbekistonim vatanim
Paxtakor Dubayda dam olib trenirovka qildi, rus grandlari bilan o'rtoqlik o'yinlari o'tkazdi. Bu paytda Nasaf jamoasi inqiroz bo'lib tarqalib ketish arafasida edi, haqiqatdanam bugun Nasafni o'yinida biroz mazmun ko'rindi. OCHL da Nasafday kungli bo'sh komanda bumasa kerak. Kuchliroq tayyorlanish kerak akalar, yana shumrayib qop ketuvramiz Uzbga ochlga 1+1 berishdi deb. Sal uzoqroqqa boringlar endi kvotalarni ko'paytiraylik, vodiy bilan voha klubiga bittadan kvota olib beringlar butun osiyoni titratadi joyi kelsa. Paxtakor bor umid sendan bu yil . Shahsan men AGMK ga ishonmayman guruhdan chiqishiga, real qarasak Al Garafa bilan osmon bilan yercha farq bor , ustiga ustak uyin Qatarda. Endi Nasafni fudbol Akademiyasini yutib quyib yutdim yutdim demasdan OCHLDA uzoqroqqa boraylik akalar.
+2   
06 мар 21:50:39
nasaf
Насафга битта яхши хужумчи етишмаяпти Рўзиқул ака.
+1   
07 мар 08:37:48
2503
эй очиқ кур муалиф норчаев анзури чалғитиб унг тамонидан утиб кетишга ҳаракат қилди анзур қулини узатиб уни йиқитди вазиятни қайта куриб чиқ, утиб алдаб кетишга керишганида анзур қулини норчаевни йулига очиқчасига чузди ,нимага журналистлар доим ҳакамларни ёнини олишади?утган йили бир неча ҳакам футболдан четлаштирилди хато қилишганки футболдан ҳайдалишди нимага уша ҳакамларни хатосини лоақал биронта журналист мана шу ҳакам шу уйинда учрашув натижасига тасир қилди деб ёзиб чиқмади? нима чун ҳакамлар хатосини фақат мухлислар гапириши кк?сан журналистлар фақат пахта қуйиш андово сувоқ бн машғулсанлар сафсата ёзиб ойлик олгани уялинглар борини очиқ ёз насафам узбни жамоаси эди арабистон жамоаси эмаску,кеча шархловчи тулиқ пахтакорга балеть қилиб шарҳлади уям журналисть лекин инсонийлик фактеридан келиб чиқадиган булсак уни туғри тушинамиз уям қайсидир жамоага мухлислик қилишга ҳақи бор,шуни чунам пахтакор ҳужимларда эҳтиросларини жиловлай олмай овозини бир парда кутариб кутаринги кайфиятда шарҳлади насаф ҳужимларида буни акси яни паст одатий овозда шархлади лекин у пахтакори мухлиси булсада уша вазият такрорий берилганида бу энди ҳаками виждонига ҳавола деб чекланди чунки уям такрорийда яқол нима булгани биз тели томашабинлар каби куриб турибди,санга ухшаган муалифлар куриб туриб аёла футболида булади деб андово сувоқ қиласанла аслида аёлар футболидаям эркаклар футболидаям бир хилдаги қоидалар мавжидлигидан хабаринг борми? уша вазият пахтакорда булганида дод вой қилиб тервога қилардиларинг ҳаками ими жимида ҳакамликдан ҳайдашгача боришардиям,журналистиям шархливчию судиясиям пойтахт жамоларига босишади нима узбекистон деган юрт фақат тошкентдан иборатми? вилоятлар етими?
+1   
07 мар 01:53:17
GOLfutGOL
Haqiqatan nasafga hujumchi yetishmadi Rashidovga kelsak uni mahorati yaxshi lekin hozirgi darajasi shu uni, ozgina qorin ham qo'yibdi futbolchimiz ozgina o'z ustida ishlamay qo'ganmi bilmayman, yo'qsa haliyam manaman degan arab jamoalarini kuchaytira olardi va o'zi istagan pulni olardi. Arablar ham sezdi unda ozroq pasayish borligini
+1   
07 мар 00:43:33
Арсенал 14
Uzr, man õyinni kõrolmadim, lekin muallifni "bunday vaziyat uchun penalti ayollar futboliga beriladi"deganiga tushunmadim. Bu bn nima demoqchi
+1   
06 мар 22:50:44
Xolis inson.
Assalom alaykem xurmatli futbol muxlislari, man oz shaxsiy fikrimi yozvoman. Ozim Paxtakorga muxlisli qisamda bugungi oyini korib Paxtakor bu yil bu tarkib bu oyin b.n ochl da xechnima qilomasligini chundim. Oyin umuman chiqmadi, och l da uzoqa bormoqchi bogan kamanda bunaqa oyin qimasligi kerak. Bugun Paxtakorga kubok muborak bosin diman, lekin Nasaf judayam yosh tajribasiz oyinchila b.n yutkazdi, Nasafga qoil qoldim shuncha muammolari bosayam Qarshilikla u.n maydonda oynab berishdi. Rashidovga xurmati saqlagan xolda. Sardor Paxtakorga otganida kament yozgandim Paxtakor bekor oldi buni dib. Agar zor oynaganda Sentyabrdan beri kamandasiz yurmagan bolardiku. Nima bogandayam Paxtakor mutasaddilaridan shuni sorab qolardik, kamandani moliyaviy xolati, siyosati aniq ish rejasi qanaqaligini bilmadimku, lekin ozgarish qimasa bunaqa oyin b.n xalqaroda u bu yutuqqa erishish judayam qiyin. Omad Paxtakor
+1   
06 мар 22:22:45
Анвар Рахимов
Рашидов борасида ростданам муаллиф ҳам, СА BOSS деган юзер акамиз тўғри фикр қолдиришган. Ростданам ўйин амалиёти деярли йўқ экан. Терма жамоага Рашидов керак деб мен ҳам кўп ёзганман. Фикрим тўғри бўп чиқмади. Иброҳим Халил, Ҳожимат, Ойбек каби футболчилар Сардордан фойдалироққа ўхшаяпти.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика