

20 ёшли футболчи ўйин охирида "подкат" ёрдамида тўпни олиб қўймоқчи бўлган рақиб ҳимоячиси Филип Бардсли билан жанжал уюштирган эди. Ўша вазиятда ҳакам Рашфордга қизил карточка кўрсатган.
Маълумотларга кўра, форварднинг дисквалификацияси узайтирилган. ФА қарорига биноан, Рашфорд манкунианларнинг ички турнирлардаги 3та учрашувини ўтказиб юборади. Шундай қилиб, у "Уотфорд" (АПЛ), "Вулверхэмптон" (АПЛ) ва "Дерби Каунти"га (Лига Кубоги) қарши баҳсларда майдонга тушмайди.



