UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  1 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  8 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Рақибимиз: Панама ўсмирлар терма жамоаси ҳақида Янгиликлар

Рақибимиз: Панама ўсмирлар терма жамоаси ҳақида

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги мундиалнинг 1-турини ўтказади.
 Рақиб Панама ўсмирлар терма жамоаси ҳақида маълумотлар билан танишиб олинг:

ПАНАМА ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ
Бош мураббийи
: Хорхе Дели Вальдес
Лақаби: “Ла Рохита”

Панама ўсмирлари жаҳон чемпионати финал босқичига биринчи бор худди биз каби аввалги чемпионатда йўл олишганди. Панама футболининг машҳур юлдузи Хорхе Дели Вальдес бошчилигида жамоа буни такрорлади. Моҳир ҳужумчи фаолияти мобайнида 300дан ортиқ голга муаллифлик қилган. Унинг укалари Хорхе ва Хулио ҳам ҳужумчи амплуасида ўйнашган. Хулио айни пайтда миллий терма жамоани бошқармоқда. Панама ўсмирлари билан Мексикадаги мундиалга ҳам борган.

Хорхе Дели ВАЛЬДЕС
Туғилган санаси:
12.03.1967
Туғилган жойи: Колон, Панама
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: 1988–1989 “Депортиво Парагуайо”, 1989–1990 “Порвенир”, 1991 “Насионал”, 1992 “Унион Эспанола”, 1993–1994 “Тошиба” 47 (53), 1995 “Серезо Осака” 31 (19), 1996   “Тосу Фючр” 25 (24), 1997–1998 “Консадоле Саппоро” 60 (61), 1999–2000 “Колорадо Рапидс”   52 (17), 2001–2002 “Омия Ардия” 50 (34), 2003 “Кавасаки Фронтейл” 18 (3), 2003–2005 “Арабе Унидо”.

Панама миллий терма жамоасида 34 учрашувда 13 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари:
2006 Панама миллий терма жамоаси, 2006 Панама ўсмирлар терма жамоаси, 2007 Панама ёшлар терма жамоаси, 2009 йилдан Панама ўсмирлар терма жамоасида.

КОНКАКАФ ўсмирлар чемпионати шу йил айнан Панамада бўлиб ўтди. Гуруҳ баҳсларида мезбонлар Ямайка билан дуранг ўйнаб, Барбадосдан устун келдилар. Чорак финалда эса Тринидад ва Тобаго доғда қолдирилди. Ярим финалда эса Канада таслим этилди. Бироқ ҳал қилувчи учрашувда Мексика кучлироқ чиқиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунга қарамай, ўсмирлар мундиалига кетма-кет иккинчи бор йўлланмага эга чиқишнинг ўзи Панама учун катта ютуқ ҳисобланади.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик даврида панамаликлар Колумбия ва Венесуэла, шунингдек, Испания ҳамда Аргентина терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Гуруҳ босқичи
Панама – Ямайка – 1:1
Гол
: Молина 90.

Панама – Барбадос – 2:0
Голлар
: Зорилья 24, 79.

Чорак финал
Панама – Тринидад ва Тобаго – 4:2
Голлар
: Арая 35, Суньига 62, Диаз 79, 88.

Ярим финал
Панама – Канада – 2:1
Голлар
: Диаз 37, Зорилья 81.

Финал
Панама – Мексика – 1:2
Гол
: Арая 51.

Жамоа таркибига назар ташласак, футболчилар маҳаллий клубларда тўп тепишини кўрамиз. Фақат Кристофер Бэйрд Майамида жойлашган “Реал Мадрид” академияси тарбияланувчиси саналади. Тауро, Рио Абахо ва Арабе Унидо клубларидан жами 13 нафар ўйинчи чақирилган.

Панама ўсмирлар терма жамоаси таркиби:

№. Футболчи Т.сана Амп. Клуб Бўйи
1 Хайме Грация
11/05/1996 Др Тауро ФК (Панама) 195
2 Кристофер Бэйрд 13/03/1996 Ҳм Реал Мадрид академияси (АҚШ) 180
3 Кейин Галван 10/03/1996 Ҳм Миллениум ФК (Панама) 171
4 Хомар Диаз 29/10/1996 Ҳм Рио Абахо (Панама) 173
5 Чин Ормеча 12/05/1996 Ҳм
Арабе Унидо (Панама) 176
6 Хесус Арая 03/01/1996 Ҳм Тауро (Панама) 180
7 Элиесер Домингез 15/02/1996 Яҳ Тауро (Панама) 168
8 Феликс Генерал 19/04/1996 Ҳм Тауро (Панама) 167
9 Луис Суньига 27/01/1997 Ҳуж Рио Абахо (Панама) 173
10 Исмоил Диаз 12/05/1997 Ҳуж Тауро (Панама) 181
11 Луис Канате 09/08/1996 Яҳ Арабе Унидо (Панама) 165
12 Роберто Куэто 23/03/1996 Др Тауро (Панама) 171
13 Стибен Сантос 14/01/1998 Яҳ Рио Абахо (Панама) 170
14 Вернер Уольд 02/02/1996 Яҳ Тауро (Панама) 172
15 Луис Алаин 26/03/1996 Ҳм Атлетико Верагуэнсе (Панама) 173
16 Видал Гонсалез 10/04/1996 Яҳ Тауро (Панама) 168
17 Мойзес Гил 09/02/1997 Ҳуж Багозо ФК (Панама) 172
18 Эркин Зоррилья 14/05/1996 Ҳуж Тауро (Панама) 177
19 Милсиадес Молина 06/01/1997 Яҳ Миллениум ФК (Панама) 164
20 Луис Перейра 27/03/1996 Ҳм Арабе Унидо (Панама) 172
21 Эрмес Ортега
26/03/1996 Др Миллениум ФК (Панама) 172

 

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика