Рақибимиз: Марокаш ўсмирлар терма жамоаси ҳақида

Narzulla Saydullayev
21 окт 2013, 08:23
Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги мундиалнинг иккинчи турини ўтказади.
Рақиб Марокаш ўсмирлар терма жамоаси ҳақида маълумотлар билан танишиб олинг:

МАРОКАШ ЎСМИРЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ
Бош мураббийи:
Абдуллоҳ Идрисси.
Лақаби: “Атлас шерлари”.

Маҳаллий мутахассис Абдуллоҳ Идрисси бошчилигида қитъа чемпионатида муваффақиятли қатнашган марокашликлар ўсмирлар илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бунга Африка Кубогининг Марокашда ўтказилгани ҳам ёрдам берди. Унда мезбонлар кучли тўртликдан жой олишни уддалашди. Гуруҳ баҳсларида Габон ва Ботсванадан устун келиб, Тунис билан дуранг ўйнаган Марокаш ўсмирлари амалда мундиал йўлланмасини нақд қилиб қўйишди. Ярим финалда Котд Ивуар, учинчи ўрин учун беллашувда Тунисга имконият бой берилгани Идриссу шогирдларига байрам қилишга тўсиқ бўлолмади.

Гуруҳ босқичи
Марокаш – Габон – 4:1
Голлар
: Сакҳи 8, 10, Марзуқ 56, Жаади 90.

Ботсвана – Мароакаш – 0:3
Голлар:
Марзуқ 17, 80, Сакҳи 49.

Марокаш – Тунис – 1:1
Гол:
Буаззати 47.

Ярим финал
Марокаш – Котд Ивуар – 1:2
Гол
: Саббар 67-пен.

3-ўрин учун
Марокаш – Тунис – 1:1 (пен.бўйича – 10:11)
Гол:
Марзуқ 69.

Марокаш таркиби гуруҳимизда энг юлдузлиси ҳисобланади. Чунки Бельгия, Голландия, Франция, Германия ва Италия чемпионатларида ўйнаётган футболчилар вақт ўтиши билан ўша давлатлар футболига мослашиб, юқори савияда ўйнайдиган даражага чиқиб боради. “Лион”, “Боруссия” Дортмунд, “Байер”, “Андерлехт”, ПСВ, “Брюгге”, “Ювентус” каби клублар академиясида таҳсил олаётган ёш марокашлик футболчиларнинг баъзилари кейинчалик катталар ўртасида ўзларини кўрсатишса, бундан ажабланиш керак эмас.
 
Nr.Футболчи
Т.СанаАмпКлубБўйи
1Уссайид Белкуш
15/01/1996Др
Брюгге (Бельгия) 176
2Муҳсин Самики
15/01/1996ҲмФутбол Академияси (Марокаш) 181
3Муҳаммад Эл Буаззати
09/01/1997ҲмБоруссия Д (Германия) 186
4Яссин Хадроуи
03/02/1997ҲмБайер (Германия) 172
5Ашраф Ачоуи
10/12/1996ҲмСтандарт (Бельгия) 172
6Софян Амрабат
21/08/1996ЯҳУтрехт (Голландия) 173
7Набил Жаади
01/07/1996ЯҳАндерлехт (Бельгия) 175
8Карим Эссикал
08/02/1996ЯҳБрюгге (Бельгия) 182
9Карим Ачахбар
03/01/1996ҲжГенгам (Франция) 173
10Волид Саббар
25/02/1996ЯҳРажа Касабланка (Марокаш) 182
11Юнус Бну Марзуқ
02/03/1996ҲжЮвентус (Италия) 175
12Аҳмад Тагнути
05/04/1996ДрФутбол Академияси (Марокаш) 188
13Яссин Жбира
16/02/1996ҲмФутбол Академияси (Марокаш)175
14Умар Аржун
01/02/1996ЯҳРажа Касабланка (Марокаш)174
15Юнус Будади
23/01/1996ҲмБрюгге (Бельгия) 178
16Муҳаммад Сауд
30/01/1996ҲмАтлетик Тетан (Марокаш) 185
17Зуҳейр Мутаражи
01/04/1996Ҳж
Видад Касабланка (Марокаш) 178
18Ҳамза Сакхи
07/06/1996ЯҳШатору (Франция) 172
19Тофиқ Начири
09/02/1997ЯҳПСВ (Голландия) 172
20Билол Желалл
28/03/1996ЯҳАндерлехт (Бельгия) 175
21Ашраф Сидки
06/01/1997Др
Футбол Академияси (Марокаш)186


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia