Рангник Погбага ишонади

Sherzod Nurmatov
18 янв 2022, 21:20
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник франциялик хавбекнинг жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Биринчи кунлардан бошлаб уни машғулотларда кўрмадим. Аммо мен унда келажакка бўлган ишончни, умидворликни кўрдим. Унинг сафга қайтишини интизорлик билан кутяпман.

Кеча Поль илк бор умумий гуруҳ билан шуғулланди. Биринчи машғулотдаёқ ажойиб ўйинчи қандай бўлиши кераклигини кўрсатди.

У бу ҳафта ўйнай олмайди, аммо халқаро танаффусдан сўнг қайтиши мумкин ", – деди германиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror