

"Tribal Football" хабарига кўра, 18 ёшли германияликнинг трансферини манкунианликлар устози Ральф Рангник истамоқда. Яқиндагина у клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаганди. Унинг товон пули 70 миллион еврога тенг.
Ушбу мавсумда Вирц 21 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 11 ассист қайд этди.



