Раньери: "Лестер Сити" учун "Эвертон" билан баҳс мавсумдаги энг муҳими бўлади"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2016, 15:40
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери "Эвертон"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 18-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бу ҳал қилувчи пайт, муҳим ўйин. Футболчиларим рақибни ва уларнинг имкониятларини яхши билишади. "Эвертон" - жуда кучли жамоа. Улар еврокубоклар зонасидан жой олишмоқчи, биз уларни ҳурмат қиламиз, аммо ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ижобий натижага эришишимиз мумкин. Кийиниш хонасидаги атмосфера жуда яхши. Футболчилар ғалабали йўлга қайтишига ишонишмоқда" - дейди Раньери.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›