Раньери Италия клубида ишлашга рози бўлди

11 окт 2019, 20:10
"Рома" ва "Лестер" собиқ мураббийи Клаудио Раньери "Сампдория" жамоасини бошқаришга рози бўлди.

Бу ҳақда La Gazette dello Sport журналисти Никола Скира маълумот берди. 67 ёшли муатахассиснинг жорий мавсумдаги маоши 1 млн еврони ташкил этади. Агар клуб А Серияда жон сақлаб қолса, Раньери қўшимча бонус олади. Кейинги мавсумда унинг йиллик маоши 1,8 млн еврогача кўтарилиши кўзда тутилган. 

А Серия 7-туридан сўнг "Cампдория" 3 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/NicoSchira