

Парижликлар ҳимоячиси Серхио Рамос 28 январ кунги машғулотлар вақтида мушакларида муаммо ҳис этди ва кеча ўтказилган машғулотларда қатнашмади. Испаниялик катта эҳтимол билан кубок учрашувини ўтказиб юборади. Бўлажак ўйин 1 февралга ўтар кечаси 01:15 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида беш ўйинда қатнашиб, битта гол урди. 21 учрашувни эса у турли даражадаги жароҳатлар туфайли ўтказиб юборди.



