Рамос ва Азар умумий гуруҳда шуғулланишмоқда

Alisher
12 мар 2021
Серхио Рамос ва Эден Азар "Реал"нинг умумий гуруҳдаги машғулотларида иштирок этишмоқда.

Бу мадридликларнинг клуб телевидениясида қўйилган видеода ҳам акс этган. Рамос ва Азар "қаймоқранглилар" умумий гуруҳида кетма-кет иккинчи кун шуғулланишмоқда.

Ҳали Рамос ва Азарнинг Испания чемпионати доирасида эртага бўлиб ўтадиган "Эльче"га қарши ўйинда ҳаракат қилиши ёки қилмаслиги аниқ эмас. Бундан ташқари икки футболчи ҳам келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган "Аталанта"га қарши ЧЛ ўйинигача тайёр бўлишлари керак.

"Реал" айни дамда Испания чемпионати жадвалида 3-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo