Рамос: "Унинг кетишидан ўзи ҳам, "Реал" ҳам ютқазди. Мен Криштиануни қўйиб юбормаган бўлардим"

Aziz Tukhtamuradov
12 мар 2021, 08:11
"Реал" сардори Серхио Рамос Криштиану Роналдунинг "Ювентус" сафига ўтиб кетиши ҳақида фикр билдирди.

"Криштиану ҳам, "Реал" ҳам бундан ютқазди. Мен уни қўйиб юбормаган бўлардим, чунки у жаҳоннинг энг яхшиларидан бири ва бизга ғалаба қозониш учун катта ёрдам берарди. У билан алоқа узоқ йил давом этиши лозим эди. 

Ишонмайсан, у фикрини ўзгартириб қолишига умид қиласан. Аммо, бу унинг қарори. Уни айблаш ноўрин. У барқарор ўйинчи. Бундай футболчилар қарор чиқаришга ҳақли", - деди Рамос. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: AS