Рамос собиқ жамоадошларига ПСЖга ўтишини айтди

Alisher
23 июн 2021, 08:54
"Реал" собиқ ўйиничиси Серхио Рамос фаолиятини ПСЖда давом эттириши ҳақида бир неча собиқ жамоадошларига айтди.

Рамос 17 июнь куни "Реал"да хайрлашув матбуот анжуманини ўтказди. Июнь сўнггида у эркин агентга айланади.

Футболчи мадридликлар таркибида жами 671та ўйинда майдонга тушиб, 101та гол ва 40та ассист қайд этган.

ПСЖ унга 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Келишувга кўра, Рамос Париж клубида йилига 15 миллион евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo