

Испан нашри хабарига кўра, U-23 жамоаси устози Луис Де Ла Фуэнте аллақачон Олимпиадада иштирок этувчи ўйинчилар рўйхатини тузиб раҳбариятга юборган. Қайдномадан кимлар ўрин олгани эса ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг футбол баҳсларида терма жамоалар 23 ёшдан катта бўлган уч ўйинчини таркибга жалб қилиш имкониятига эга.
Аввалроқ, Рамос Токиодаги нуфузли мусобақада қатнашиш истаги борлигини айтганди.



