Рамос: "Неймар мени ПСЖга ўтишга кўндирди"

Alisher
14 июл 2021, 15:41
Ёзда ПСЖга ўтган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос таклиф қабул қилишга ким кўндирганини айтди.

"Мен Неймар билан анчадан бери гаплашаман. Бизда мен "Реал", у эса "Барселона"да ўйнаганига қарамай, дўстона муносабатлар бор эди.

Айнан Неймар мени ПСЖга ўтишга кўндирди. Мен у билан гаплашдим, шундан сўнг эса қарор қабул қилдим", - дейди 35 ёшли футболчи.

Серхио 8 июлда ПСЖ ўйинчисига айланди ва клуб билан 2023 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›