Рамос: "Мавсумни бир маромда ўтказган жамоани эслай олмайман"

Aslanov Jasurbek
2 мар 2017, 13:15
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг сўзларига кўра, жамоанинг ўйинидаги пасайиш - табиий ҳолат ва бундан трагедия ясаш тўғри эмас.

Футболчи бу ҳақда "Лас-Пальмас"га қарши ўтказилган ЛаЛиганинг 25-тур учрашувидан (3:3) сўнг айтди.

"Мавсумни бир маромда ўтказган ва доимо оптимал формада бўлган жамоани эслай олмайман. Миллий чемпионатда ғолиб бўлиш учун шунчаки ўз ўйинимизни кучайтиришимиз лозим" - дейди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›