Рамос: "Иско ва Солари? Жуда қийин"

Mirjalol Normatov
11 янв 2019, 17:11
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско бош мураббий Сантьяго Солари қўл остида ўйинларга деярли тушмаяпти.

Бу ҳолатга "Реал" сардори Серхио Рамос изоҳ берди.

"Уларда барчаси қийин. "Реал"да барча ўсишни, ўйинларга тушишни истайди. Бироқ фақатгина мураббий таркибни танлайди. Матбуот ҳар доим биз ҳақимизда ёзади, гапиради, босимни кучайтириш учун миш-мишлар ўйлаб топаверади. Улар вазиятдан фойдаланиб қолишни истайди", - деди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›