

“Голларимдан хурсандман, бироқ энг асосийси биз керакли бўлган уч очкога эга бўлдик. Гол ўтказиб юбормадик, бу ҳам жуда муҳим. Секин-аста мураббий мустаҳкам терма жамоани шакллантирмоқда. Ўз клубида ўйнаб Испания терма жамоаси сафида майдонга тушишга лойиқлигини исботлаётган ёш футболчи бу ерга келганида ўз роли ва масъулиятини қабул қила олиши керак. Улар бизнинг сафимизга шунчаки кўп югура олгани учун қўшилмайди ахир”, — дейди Рамос.



