Райола: "Милан"ни бошқариш учун Контени деярли кўндирган эдим"

Aslanov Jasurbek
5 фев 2015, 18:19
Агент Мино Райоланинг таъкидлашича, у Антонио Контени "Ювентус"ни бошқарган кезлари "Милан"га бош мураббий бўлишга кўндирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Конте айни дамда Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаяпти.

"Конте "Милан" учун жуда яхши вариант. Мен у билан уч ҳафта ишлаганман ва мутахассисни "Милан"га бош мураббий бўлишга деярли кўндирган эдим, аммо у "Ювентус"га содиқ қолишга қарор қилган" - дейди Райола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›