

Бу бразилиялик учун каталонияликлар сафидаги илк гол бўлди.
"Ўзимнинг "Барса"даги илк голимдан жуда ҳам мамнунман. Албатта, "Реал"га ҳам гол уришни хоҳлардим, улардан кучлимиз деб ўйлайман", — дейди Рафинья.
25 ёшли бразилиялик ўйиннинг 25-дақиқасида чиройли гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья "Барселона"га "Лидс"дан 15 июлда ўтди. Каталонияликлар Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун 58 млн евро тўлашди. Шартнома 2027 йилга қадар мўлжалланган.



