Рафинья: “Бавария” доим қалбимда”

22 сен 2017, 01:24
“Бавария” ҳимоячиси Рафинья ёзда Англия ва Испания клубларидан тушган таклифни рад этиш сабабини тушунтириб берди.

“Бавария” “босс”лари мавсум бошланиши олдидан Англия ва Испаниядан менга таклифлар бўлаётганидан хабардор эди. “Бавария” менинг қалбимда доим. Мен ҳар доим жамоам учун 100 фоиз боримни беришга тайёрман, улар доим менга суянишлари мумкин.  Шу боис ҳам мен ўйнашни истайман. Акс ҳолда жамоадаги келажагим ҳақида жиддий бош қотиришга тўғри келади”, - деди Рафинья "Sport Bild"нашрига берган интервьюсида.

32 ёшли бразилиялик футболчини “Арсенал” ва “Челси” ўз сафига чорлаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. "Sky Sports" маълумотларига кўра, Англия чемпионининг таклифи 31 август куни “Бавария” раҳбарлари томонидан рад этилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›